Жаҳон банкидан Ўзбекистон миллиард долларлаб кредит олмоқда
➖Шунингдек банк 16 та шаҳар ва туманларда коммунал инфратузилма ва хизматларни яхшилашга қаратилган 250 миллион долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлаган.
➖Шу ойнинг ўзида талабаларни молиялаштириш тизимини қўллаб-қувватлаш учун яна 250 миллион доллар кредит ажратди.
➖Май ойида банк 200 миллион долларлик имтиёзли кредитни замонавийлаштирилган ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш учун мақуллаган.
➖Ундан ташқари шу йили 800 миллион доллар имтиёзли кредит пакети ҳам тасдиқланган
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Маблағлар “Ривожланиш ва янги иш ўринларини яратиш учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш” (FINGROW) лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Компания банклар, микромолия ташкилотлари ва хусусий инвесторлар билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредит кафолатларини тақдим этади, шунингдек, рақобатбардош корхоналар капиталига инвестициялар жалб қилинишига хизмат қилади.
2030 йилга қадар қарийб 7 мингта кичик ва ўрта тадбиркор кредит маблағларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда. Уларнинг 4,5 мингга яқини аёллар ва ёшлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобланади. Натижада 100 мингга яқин янги ва доимий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, юқори ўсиш салоҳиятига эга бўлган 70 га яқин кичик ва ўрта корхона доимий ҳамроҳлик ва менторлик асосида қўллаб-қувватланиб, уларга хусусий инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни кенгайтириш ҳамда замонавий билим ва тажрибаларни эгаллашда ёрдам кўрсатилади.
Шу билан бирга, Компаниянинг муассислигидаги ташкилотлар банклар, микромолия институтлари ва хусусий инвесторлар билан ҳамкорликда қўшимча 500 миллион долларгача хусусий капитал жалб қилишни режалаштирмоқда.




