2016–2025 йиллар рейтинги
«Олтин қалам» мукофоти ўзбекистонлик журналистлар ўртасида ўказиладиган энг кўп ҳаражатли танловлардан бири бўлиб 2021-2025 йилларда унга 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Мукофоти миқдори ва нуфузи сабаб унга ҳам йили юзлаб таҳририятлар муаллифлари даъвогарлик қилади.
Uzdiplomat Очиқ манбаларда эълон қилинган ғолиблар рўйхати асосида 2016–2025 йилларда энг кўп асосий соврин олган таҳририятлар рейтингини тузди.
Рейтингдаги дастлабки 10 та таҳририят 2016–2025 йилларда жами 47 та асосий совринни қўлга киритган. Бу ушбу даврда Бош миллий мукофот ҳамда телевидение, радио, босма ОАВ ва интернет журналистикаси йўналишларида топширилган 128 та асосий совриннинг қарийб 36,7 фоизига тўғри келади. Учтадан соврин олган, аммо тенглик сабаб топ-10дан ташқарида қолган «Миллий», «Халқ сўзи — Народное слово» ва «Рухсор» таҳририятлари ҳам қўшилса, 13 та таҳририят ҳиссаси 56 та соврин ёки умумий совринларнинг 43,75 фоизини ташкил этади
Демак рейтинг билан танишинг:
Биринчи ўринда — «Ўзбекистон 24»
2016–2025 йиллар оралиғида энг кўп асосий совринни «Ўзбекистон 24» телерадиоканали олган — жами 8 та.
Канал вакиллари 2018 йилда телевидение йўналишида 1-ўринни, 2019 йилда эса Халқаро пресс-клуб билан биргаликда Бош миллий мукофотни қўлга киритган.
Шунингдек, «Ўзбекистон 24» вакиллари 2021 йилда иккита, 2022, 2023, 2024 ва 2025 йилларда биттадан асосий совринга сазовор бўлган. Бундан учтаси радио йўналишидаги ғолиблар.
— 2018 йил — Назира Мамбетшарипова, телевидение йўналиши, 1-ўрин;
— 2019 йил — канал жамоаси, Бош миллий мукофот;
— 2021 йил — Улуғбек Раҳмонқулов, телевидение, 1-ўрин;
— 2021 йил — Нозима Тошпўлатова, радио, 3-ўрин;
— 2022 йил — Зарбиби Чориева, радио, 2-ўрин;
— 2023 йил — Шунқор Чориев, телевидение, 1-ўрин;
— 2024 йил — Шоира Умрзоқова, радио, 3-ўрин;
— 2025 йил — Жаҳонгир Мардонов, телевидение, 2-ўрин.
ЎзА ва Kun.uz — еттитадан соврин
Рейтингнинг кейинги икки поғонасини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА ва Kun.uz интернет нашри эгаллади. Ҳар икки таҳририят ҳисобида еттитадан асосий соврин бор.
ЎзА вакиллари:
— 2017 йилда Умид Ёқубов;
— 2019 йилда Сайёра Шоева;
— 2021 йилда Абдужалол Тайпатов;
— 2022 йилда Норгул Абдураимова;
— 2023 йилда Хушнуд Худойбердиев;
— 2024 йилда Икром Аввалбоев;
— 2025 йилда Зиёдилла Жонибеков орқали совриндор бўлган.
Kun.uz вакиллари эса:
— 2016 йилда Элдор Асанов;
— 2017 йилда Элмурод Эрматов;
— 2021 йилда Аброр Зоҳидов;
— 2022 йилда Илёс Сафаров;
— 2023 йилда Жамшид Ниёзов;
— 2024 йилда Шуҳрат Шокиржонов;
— 2025 йилда Руслан Сабуров «Олтин қалам» совринларини олган.
«Ёшлар» — бешта соврин
«Ёшлар» телерадиоканали 2016–2025 йилларда бешта асосий соврин билан тўртинчи ўринни эгаллади. Лекин бунда кўпроқ радиочилар ҳисобига канал олдинда.
— Мўмин Ибодов — 2016 йил, телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Кумуш Пардаева — 2017 йил, радио йўналишида 1-ўрин;
— Улжамол Хоннаева — 2018 йил, радио йўналишида 1-ўрин;
— Наргиза Камолова — 2019 йил, радио йўналишида 1-ўрин;
— Моҳигул Азимова — 2025 йил, радио йўналишида 3-ўрин.
Тўрттадан соврин олган таҳририятлар
«Дунё» ахборот агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси тўрттадан асосий соврин олган.
«Дунё» ахборот агентлиги — тўртта соврин
«Дунё» ахборот агентлиги ва унинг ҳуқуқий ўтмишдоши бўлган «Жаҳон» ахборот агентлиги натижалари биргаликда ҳисобланди.
Совриндорлар:
— Рустам Раҳимов — 2017 йил, «Жаҳон» ахборот агентлиги номидан интернет журналистикасида 2-ўрин;
— агентлик жамоаси, директор Садриддин Суяров — 2021 йил, Бош миллий мукофот;
— Наргис Саидалиева — 2024 йил, интернет журналистикасида 3-ўрин;
— Фарида Исломова — 2025 йил, интернет журналистикасида 1-ўрин.
Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси — тўртта соврин
Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси вакиллари тўрт марта асосий совринга сазовор бўлган:
— Венера Сариева раҳбарлигидаги «Хабарлар» дастури жамоаси — 2019 йил, телевидение йўналишида 3-ўрин;
— Артикгул Аимбетова — 2021 йил, радио йўналишида 2-ўрин;
— Қундуз Жумағалиева — 2024 йил, радио йўналишида 2-ўрин;
— Зулфия Жабборбергенова — 2025 йил, телевидение йўналишида 3-ўрин.
Учтадан асосий соврин олган таҳририятлар
MY5 — «Менинг юртим»
— С. Баҳодиров ва А. Пўлатов бошчилигидаги «Марказий студия» жамоаси — 2019 йил, 1-ўрин;
— Юлдузхон Олимова — 2023 йил, 3-ўрин;
— телеканал жамоаси, раҳбар Қобилжон Аҳмедов — 2025 йил, 1-ўрин.
«Маданият ва маърифат»
— Нилуфар Жумаева — 2017 йил, телевидение йўналишида 1-ўрин;
— Гулмира Мусажонова — 2021 йил, телевидение йўналишида 3-ўрин;
— Юлдуз Файзий — 2022 йил, телевидение йўналишида 1-ўрин.
«Маҳалла» радиоканали
— радио жамоаси, раҳбар Фахриддин Абдураҳимов — 2016 йил, 2-ўрин;
— Моҳичеҳра Тўлаганова — 2018 йил, радио йўналишида 2-ўрин;
— Умида Ғаффорова — 2024 йил, радио йўналишида 1-ўрин.
«Севимли» телеканали
— Жаҳонгирхон Олимов — 2021 йил, телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Мўътабар Нурмуҳаммедова — 2022 йил, телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Элёр Гўрўғлиев — 2024 йил, телевидение йўналишида 1-ўрин.
«Миллий» телеканали:
— Насриддин Асриддинов — 2018 йил, телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Юлдуз Ҳошимова — 2023 йил, телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Олимжон Хасанбоев — 2025 йил, телевидение йўналишида
2-ўрин.
«Халқ сўзи — Народное слово» газеталари:
— Сергей Левченко, «Народное слово» газетаси мухбири — 2021 йил, босма ОАВ йўналишида 2-ўрин;
— Ўткир Раҳматов, «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири — 2022 йил, босма ОАВ йўналишида 1-ўрин;
— Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи» газетаси бўлим муҳаррири — 2025 йил, босма ОАВ йўналишида 2-ўрин.
«Рухсор» телерадиокомпанияси
— Зилолахон Расулова — 2017 йил, «Рухсор TV» номидан телевидение йўналишида 2-ўрин;
— Аваз Игамбердиев — 2019 йил, «Рухсор FM» радиоси номидан радио йўналишида 2-ўрин;
— Мафтуна Мамасиддиқова — 2022 йил, «Рухсор TV» номидан телевидение йўналишида 3-ўрин.
Маълумот учун, ҳисоб-китобда Бош миллий мукофот ҳамда телевидение, радио, босма ОАВ ва интернет журналистикаси йўналишларидаги 1-, 2- ва 3-ўринлар инобатга олинди. Рағбатлантирувчи, махсус ва ҳамкор ташкилотлар номинациялари ҳисобга қўшилмади.
2020 йилда танлов пандемия сабаб ўтказилмаган.
26 июнь куни навбатдаги ғолиблар эълон қилинади. Бу рўйхатдаги ОАВлар вакилларини яна совриндорлар қаторида кўришимиз эҳтимолдан холи эмас.




