— I қисм
Суриянинг Ал-Ҳол лагеридан қайтарилган минглаб аёл ва болалар тақдири ҳали ҳам жамиятнинг энг оғриқли саволларидан бири бўлиб қолмоқда. Уларни қандай йўллар кутиб олди? Болалар хотирасида қандай оғир излар қолган? Улар ҳозир қандай ҳаёт кечиряпти?
Uzdiplomat.uz тайёрлаган махсус репортажда:
- уруш қўрқуви билан қайтган болаларнинг руҳий ҳолати;
ўзини қайта топишгa уринаётган аёллар ҳаёти; - психологик тикланиш жараёнидаги муаммолар;
давлат томонидан берилаётган ёрдам ва ҳимоя масалалари ёритилади.
Ал-Ҳол лагеридан қайтган Хатира юртга қайтишдан аввал қанчалик қўрққанини, аммо бугун болалари ҳаётидан умид топаётганини айтди.
Психолог Санжар Йўлдошев эса ўзи учратган энг оғир воқеликни эслайди:
портлаб кетган отасининг танасини йиғиб, кўмишаётган бола — урушнинг болалар онгида қолдирган ҳалокатли изи шу.
Айрим давлатларда урушга боласини етаклаган оналар қамоқ жазосига ҳукм этилди. Оилалар жамиятдан алоҳида колонияларда сақланди.
Ўзбекистон эса ўз йўлини танлади — эвакуация қилди, тикланишни бошлади ва бугун натижалар намоён бўлмоқда.
Бу — урушдан қайтган одамларнинг ҳаётга қайтиш тарихи.
Тўлиқ видеода — янада таъсирли тафсилотлар:




