IQAir порталига кўра, шаҳар ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилгандан 24,5 баравар ортиб кетган.
Ўзгидромет ҳам Тошкент ва Андижон ҳудудлари ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори миллий меъёрлардан бир неча баробар ортиб кетгани ҳақида ёзди.
Шу сабабли аҳолидан ташқаридаги фаолиятни қисқартириш, очиқ ҳавода эса ниқоб билан юриш сўралмоқда.
Холатни изоҳлаган иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, пойтахтда бу ёғи кейинги йил мартгача энди ойнинг кўплаб кунлари шундай ҳавода ифлосланиш ортиб тураверади. Ёз иссиқ келган йиллари қишларда йирик шахарларда ифлосланиш кўп бўлган.
«Пойтахтда ҳам 2019 ва 2021 йилнинг ёзлари ҳаддан ташқари иссиқ бўлгани учун шу икки йил сўнгги 9 йилликдаги ҳаво сифати энг ёмон икки йил бўлиб турибди.
Бу йилги камёғинли қиш вазиятни янада ёмонлаштиради», дейди у.




