Қурувчилар учун энг жозибадор ҳудуд эса Юнусобод
2024 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистонда 79.8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ҳудудлар кесимида қурилиш ишларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида 19 288,6 млрд сўмга бажарилган. Бу ўтган йилгига нисбатан 110% га кўп деганидир.
Тошкент шаҳридаги қурилиш ишларининг 59,7 % ини кичик корхоналар ва микрофирмалар, 33,9 %и ни йирик корхона ва ташкилотлар, 6,3 % ини норасмий секторлар томонидан бажарган.
Тошкент шаҳри ҳудудлар кесимида қарайдиган бўлсак, энг кўп қурилишлар Юнусобод туманида 3 361,3 млрд сўмга 795 та қурилиш корхоналари томонидан амалга оширилган. Бу умумий Тошкент шаҳридаги қурилишларнинг 17% ини ташкил этади.
Кейинги ўринда Миробод тумани 2 667,0 млрд сўмга 582 та корхона томонидан қурилиш ишлари бажарилган. Бу Тошкент шаҳридаги қурилишларнинг 13,8 % ташкил қилади.
Учинчи ўринда Мирзо Улуғбек туманида 2 159 млрд сўмга қурилиш ишлари 893 та корхона томонидан бажарилган. Бу Тошкент шаҳридаги қурилишларнинг 11,2 % ташкил этади.
Энг кам қурилиш бўлаётган туман бу Бектемир бўлиб, 567,7 млрд сўмга 181 та ташкилот томонидан қурилишлар амалга оширилган. Бу Тошкентдаги умумий қурилишларнинг 2,7 % саналади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрининг ўзида қурилиш корхона ва ташкилотлар сони 6726 тани ташкил этади. Статистика агентлигининг 2024 йилнинг 1 июнь ҳолатидаги маълумотларида Тошкент шаҳрида 7110 ташкилот борлиги айтилган эди. Шунда бир ой ичида 384 та ташкилот ўз фаолиятини тугатганми?
Uzdiplomat.uz мухбири Статистика агентлигининг Рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи Нурбек Шералиев билан боғланганида бу ташкилотлар ҳисобот даврида фаолият юритмаганини айтди.