Тадбиркорларни қўлловчи давлат ташкилотлари кўп бўлишига қарамай, уларнинг биронтаси электр энергиясининг қимматлашиши кичик тадбиркорлар фаолиятига қандай таъсир этиши бўйича мустақил муносабат билдирмади.
Uzdiplomat.uz сайти Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи, уларнинг муаммоларини ўрганиб, қўллаб-қувватловчи давлат ташклотларини ўрганиб чиқди. Уларнинг сони кўп бўлишига қарамай аксар тадбиркорлар муаммоларга дуч келишларини айтишади. Таҳлилчиларга кўра, суд тизими мустақил бўлмас экан давлатда тадбиркорларни қўлловчи юзлаб ташкилотлар бўлишига қарамай, инвестиция оқими кўпаймайди ва мавжуд тадбиркорлар ҳуқуқи бузилаверади.
Uzdiplomat.uz тадбиркорлар билан алоқадор қатор органларни санаб ўтди:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Либерал Демократлар партияси
Бизнес Омбудсман
Тадбиркорларни ривожлантириш агентлиги
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Халқ қабулхоналари, Бош вазир қабулхонаси,
Бош прокуратура сайёр қабуллари,
Ҳокимлик сайёр қабуллари
Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази
Савдо саноат палатаси
Бу саноқни яна давом эттириш мумкин, лекин шунча ташкилотнинг тадбиркор ишбилармонлар ҳимояси учун амалий ҳаракати борми?
Бугунги кунда юқоридаги ташкилот ёки партия вакилларидан биронтаси электр энергия нархлари қимматлашиши, бу жараённинг тадбиркорларга таъсири қандайлиги бўйича чиқишлар қилган эмас. Қилмаса ҳам керак.
Ўзбекистонда яна бир нечта мустақил ассоциация ва уюшмалар ҳам мавжуд. Улар қандолатчилар, заргарлар, маркетологлар, мехмонхона хўжаликлари каби турли соха йўналишларини қамраб олган. Мазкур ассоциация раислари сохадаги камчиликларни юқори органларга етказишга ёрдам беради. Улар мустақил уюшмалар бўлиб, ҳукумат органлари сингари ваколат кучига эга эмас.