Қирғизистондаги назорат-токсикологик лаборатория мутахассислари Ўзбекистон ва Қозоғистондан жўнатилган минерал ўғитларнинг давлат стандартларига (ГОСТ) жавоб бермаслигини аниқлаган. Бу ҳақида Қирғизистон Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Стандартларга мос келмаган ҳолатлар Қирғизистоннинг Ўш вилоятида олинган икки фосфорли ўғит намуналарида қайд этилган. Бундан ташқари, Бишкекдаги марказий лаборатория ходимлари яна тўрт фосфорли ва нитратли ўғит намуналарини сифатсиз деб топган.
Аниқланишича, ўғитлар ноқонуний равишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан Қирғизистонга олиб борилган. Ўғит эгалари огоҳлантирилган.