“Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК реклама қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Аввалроқ кўмита супермаркетлар тармоғи томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.
Қайд этилишича, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
“Ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, Рақобат қўмитаси барча тадбиркорлик субъекти вакилларини мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг бандлигини таъминлашдаги ҳиссаларини қадрлаган ҳолда, мамлакатимизда мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қонуний фаолият олиб боришларини ва жамиятимизда демократик қонуний муҳит шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз”, – дейилган қўмита хабарида.