Президент экспортга кўмаклашишга буйруқ берган бироқ, натижа қани?
Қишлоқ хўжалиги ва фермерларни қўлловчи давлат ташкилотларининг сони кўп бўлишига қарамай деҳқонлар яна иқтисодий таназзулдами?
Ўзбекистонда 112,7 минг тонна тарвуз полиз экини етиштилган. Ижтимоий тармоқларда эса, уларнинг дала майдонларида қаровсиз қолиб кетгани ёки қора молларга берилаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Жорий Йилнинг 18 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Йиғилишида мамлакатда етиштиралган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига халқаро бозор топиш масаласи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига юклатилган эди.
Аммо Президент экспортга кўмаклашишга буйруқ берганига қарамай тарвуз экспорти етарлича амалга ошмаган.
Uzdiplomat.uz мухбири Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига матбуот хизматига қўнғироқ қилиб улар билан боғлана олмади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бунга расмий муносабатида, тарвуз полиз экинининг бундай ҳолга келишнинг асосий сабаблардан бири Россияда тарвуз нархларининг рекорд даражада тушиб кетгани ва бу мамлакатда унинг улгуржи нархи тахминан уни Ўзбекистондан жўнатиш нархига тенглиги айтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон тарвузни Шарқий Европа ва Европа Иттифоқи мамлакатларига тарвуз экспотининг қийин кечаётганининг асосий сабаби бу ҳудудларда нархларнинг жуда пастлиги билан боғлиқлиги айтилган.
Шунга қарамасдан, Ўзбекистон жорий йилда 8,7 млн долларлик тарвуз ва қовун маҳсулотларини экспорт қилган, бу эса ўтган йил мос даврига 20 фоизга кўплиги айтилган.
«Тошкент шаҳрида жойлашган «Food City» да 1 кг тарвузнинг нархи 800 – 1500 сўмгача, «Корзинка», «Маkro», «Маgnum» каби супермаркетларда эса унинг нархи 1000 – 2000 сўмгача сотилмоқда», – дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.