Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 10 киши касалхонага ётқизилган.
Россиянинг Самара вилоятида бугун, 8 апрелга ўтар кечаси ичида йўловчилар бўлган автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Самара вилояти йўл полицияси матбуот хизматининг дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўловчиларни Нижний–Новгородга олиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи Урал-Муханово йўлининг 26-километрида тезликни ошириши оқибатида автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.
“Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят Давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси ИИВ ҳудудий бошқармаси ишламоқда. Полиция ходимлари эса ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашда давом этмоқда”, – деб воқеани шарҳлаган Самара вилояти Ички ишлар бош бошқармаси давлат йўл ҳаракати инспекцияси бошлиғи Юрий Некрасов.