Ўзбекистон мустақиллиги тарихида кузатилмаган жиноят – халқаро аэропортда 8,5 тонна гиёҳвандлик воситаларни олиб ўтилаётгани фош қилинган эди. Шунга ҳам қарийб бир йил бўлаяпти.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги портлаш эсингиздами! Унда 15 ёшли бола ҳалок бўлган эди. Аммо портлаш ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган эди. Хўш, 10 ой ўтди, бу воқеанинг суд иши нима бўлди?
Uzdiplomat.uz унитилаётган сенсацион жиноятлар тафсилотлари очиқланиши кераклигини оммага эслатади! Аммо воқеаларнинг кейинги босқичи очиқланаяптими?
2023 йилнинг 28 сентябрь куни Сергели тумани ҳудудида жойлашган «Inter Logistics» МЧЖга тегишли омборхонада кучли портлаш содир бўлган эди.
Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 163 киши тан жароҳати олган, 15 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган эди.
Юз берган портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан жиноий иш очилган. Жиноий ишга Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» ҳамда «б» бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асос қилиб олинган эди.
Uzdiplomat.uz мухбири ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланганида бу бўйича тергов ҳали якунланмагани учун маълумотларни ошкор қилмаслигини айтди. Портлаш ҳудуди аниқ ва сабаб ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани аниқ бўлса-да, шу кунгача ички ишлар томонидан иш якунланиб судга узатилмаган. Асдида тергов жараёни кечикиши сабабларини ички ишлар оммага очиқлаши шарт эди.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг сентябрь ойида халқаро аэропортда 8,5 тонна гиёҳвандлик воситаларни олиб ўтаётганида фош қилинганди. Вақтида бу Ўзбекистон божхона хизмати органларининг сўнги 30 йиллик тарихидаги илк бор қайд этилган натижа дейилишга қарамасдан мазкур ишнинг ҳам тергов жараёнлари ҳалигача охирига етмаган.
Воқеаларга қарийб 10 ой вақт ўтган бўлса-да, тергов ишлари ҳали якунланмаган.