Ўзбекистоннинг ҳокимлари ҳам шундай чора кўрадими?
Туркиянинг Бурса шаҳри ҳокими арзонлашиб кетган қовун-тарвузларни фермерлардан сотиб олиб халққа текин тарқатмоқда. Бу ҳақда Бурса вилояти матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг, 27 июнь куни Бурса шаҳри ҳокими Мустафа Бозбей фермерлар ва қишлоқ аҳолиси учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаган.
Шундан сўнг, шаҳар ҳокими кўрсатмаси билан Мустафакамалпаша ва Каражбей фермаларидан арзонлашиб бораётган қовун-тарвузларни «Tарим Пейзаж Аш» ўз нархида сотиб олиб халққа бепул тарқатилиши ҳоким томонидан кўрсатма берилган.
Турк манбаларига кўра, ҳоким 700 тонна маҳсулотни сотиб олиб, 17 туманга тарқатишни мақсад қилган.
«Қишлоқ аҳолисининг мулкини далада қолдирмаймиз ва одамларнинг маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олишларига рухсат бермаймиз. «Тарим Пейзаж АŞ орқали муҳтожларга қовун ва тарвуз етказиб берамиз», — деган Бурса шаҳар ҳокими Мустафа Бозбей.
Хўш Ўзбекистонда-чи?
Ўзбекистон деҳқонларини ҳам айни масала қийнамоқда. Полиз экинларининг арзонлашгани деҳқонларни қийин аҳволга солди. Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг қўллаб-қувватловчи бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар бўлишига қарамай амалий чоралар кўрилгани йўқ. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса вазиятга изоҳ бериш билан чекланди холос.
Деҳқон ва фермерларни бу борада тинглайдиган мутасаддининг ўзи йўқ. Битта дунёдаги икки мамлакатда икки хил ёндашув. Балки Ўзбекистон мутасаддилари ҳам бирор бир амалий ҳаракат қилишар, кузатамиз.