Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова лавозимдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо Боситхонованинг ўзи бу хабарлар ёлғон эганини Uzdiplomatuz’га маълум қилди.
“Мен айни пайтда иш жойимда ўтирибман. Тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”,
деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш эса Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилганди.