Охирги йилларда Ўзбекистонда оилавий зўравонлик фактлари кўпайгани, айрим ҳолларда оқибатлар кескин бўлаётгани жамиятда жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича:
✔️айрим зўравонлик ҳолатлари яширилади,
✔️жабрланувчилар қўрқиб шикоят қилмайди,
✔️зўравонликка «оилавий ички иш» сифатида қаровчи стереотиплар ҳали ҳам кучли,
✔️эркак ва аёл роллари ҳақидаги нотўғри тасаввурлар муаммони чуқурлаштирмоқда.
Нима учун оилавий зўравонлик статистикаси ошмоқда?
Аёллар эмас, эркаклар ҳам зўравонлик қурбони бўлиши мумкинми?
Жамиятдаги гендер стереотиплари нимадан келиб чиққан?
Оилавий зўравонлик, гендер тенглиги ва стереотиплар ҳақида очиқ мулоқотни қуйидаги ҳаволада тингланг ва ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг:
Ушбу видео Аcted томонидан амалга оширилаётган ва Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «EQUALITY» лойиҳаси доирасидаги «Гендерга асосланган зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» кампанияси доирасида тайёрланган.
«NIHOL» ННТ лойиҳани амалга оширишда ҳамкор ташкилотдир.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозирда “Гендерга асосланган зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” халқаро кампанияси ўтказилмоқда.




