Башар Асад ва унинг оиласи ўз ҳукмронлиги давомида улкан бойликка эришган бўлиб, уларнинг умумий мол-мулки тахминан 60 миллиарддан 122 миллиард долларгача баҳоланади. Бу бойлик асосан сиёсий таъсир, Сурия иқтисодиётининг муҳим соҳалари устидан назорат ва коррупцион амалиётлар орқали тўпланган.
Бойлик манбалари нима эди?
Иқтисодиётни назорат қилиш:
Асад оиласи Сурия иқтисодиётининг 60-75% қисмида назоратга эга экани айтилади. Бу соҳалар қаторига кўчмас мулк, нефть ва газ, телекоммуникация ҳамда банкчилик кириши қайд этилган.
Коррупция ва ҳомийлик тармоқлари:
Режим кенг қамровли ҳомийлик тармоқларини яратиб, Асадлар ва уларнинг яқинларига давлат шартномалари, монополиялар ва қулай бизнес битимлари орқали фойда олиш имконини яратган.
Офшор ҳисоблар ва яширин активлар:
Терговлар Асад оиласининг халқаро офшор ҳисоблар ва қулай компаниялар орқали ўз бойликларини яширганини фош этган. Бу уларнинг мол-мулкини кузатиш ва санкция қилишни қийинлаштирган.
Шахсий бойлик ҳақида тахминлар…
Башар Асаднинг шахсий мол-мулки тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил қилади.
Асад оиласининг яқин қариндошлари ва ҳамкорларига тегишли активлар билан бирга умумий бойлиги 60 миллиарддан 122 миллиард долларгача баҳоланади.
У қандай бу бойликларни тўплаган эди?
• Давлат ресурсларини эксплуатация қилиш:
Асад режими давлат ресурслари ва муассасаларидан фойдаланиб, оила ва уларга содиқ шахсларнинг бойишини таъминлаган.
• Монополия орқали даромад олиш:
Оила ва уларнинг иттифоқчилариниг бизнесларига эксклюзив ҳуқуқлар ва шартномалар тақдим қилиниши доимий даромад оқимини кафолатлаган.
• Халқаро санкциялардан қочиш:
Оила халқаро санкцияларни четлаб ўтиш учун мураккаб молиявий тармоқлардан фойдаланган ва шу орқали ўз бойлигини сақлаб қолган ҳамда оширган.
Асад оиласининг бу қадар бойликка эга бўлиши Сурияда коррупциянинг кучайишига, иқтисодий муаммоларга ва халқнинг азоб чекишига сабаб бўлган. Улар давлат ресурслари ҳисобига орттирилган бойликларнинг асосий манбаси сифатида халқнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган.




