Технология асрида яшаймиз, йўлларга хавфсизликни сақлаш учун бутун шаҳарга камералар қўйилган. Аммо шундай бўлишига қарамасдан, айрим шоввозлар жиноятини яширишнинг йўлини топади.
Тармоқларда прокуратура терговчиси жинояти билан боғлиқ хабарлар эълон қилингач, жорий йилнинг 9 октябрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан ҳам расмий тарзда ахборот берилди:
«7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган.»
Мана орадан қарийб бир ҳафта ўтаётган бўлса-да, ушбу порахўр терговчига чора кўрилиб, қўлга олинган олинмагани юзасидан расмий хабар йўқ.
Uzdiplomat.uz мазкур жиноят натижаси ҳақида Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовдан муносабат сўради.
Афсуски, матбуот котиби «расмий каналларимизни кузатиб боринг. Агар янгилик бўлса, эълон қилинади», дея жавоб берди.
Демак, 40 минг доллар порани олиб қочган прокуратура терговчиси орадан 6 кун ўтган бўлсада, ҳали ҳамон ушланмаганми?




