Яқинда Тошкентда никоҳ тўйини нишонлаган Абдуқодир Хусановнинг хориждаги фаолияти якунланиши мумкинми?
Onefootball.com ўзбекистонлик журналистлар ёзаётган постларга эътибор қаратди ва бу бўйича ўз таҳминларини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январь ойида “Манчестер Сити” таркибига қўшилган эди. У клубнинг ёзги трансферлар режаларини олдинга сурган ҳолда, жароҳатлар сабаб ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида таклиф этилган тўрт футболчидан бири бўлди.
Унинг жамоага келишидан сўнг бошида “Челси”га қарши ўйинда бироз муаммоли ўйин кўрсатган бўлса-да, кейинчалик “Реал Мадрид”, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” каби топ жамоаларга қарши ўйинларда ўзини яхши томондан кўрсатди.
Бироқ, Англия Кубоги чорак финалида “Борнмут”га қарши ўйиннинг танаффусида алмаштирилганидан сўнг, Ҳусанов мавсумнинг қолган қисмида Пеп Гвардиола томонидан майдонга туширилмади ва ҳатто баъзи ўйинларда захира таркибига ҳам киритилмади.
Журналист Мамадиёр Мухторов тарқатган маълумотларга кўра, бу ҳолатнинг ортида молиявий сабаблар турган бўлиши мумкин. Яъни, “Манчестер Сити” ва Франциянинг “RC Lens” клублари ўртасида тузилган шартномада махсус банд бўлган: агар Ҳусанов мавсумнинг иккинчи ярмида 10 та ўйинда иштирок этса, “Сити” қўшимча 5 миллион евро тўлашга мажбур бўлар эди.
Натижада, футболчи 9 та ўйинда иштирок этиш билан чекланиб қолди ва клуб мазкур қўшимча тўловни амалга оширишдан қутулди. Шу сабабли, унинг кейинги ўйинларда қатнашмагани тасодиф эмас, балки иқтисодий манфаат билан боғлиқ қарор бўлган бўлиши мумкин.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги келажаги ҳақида турли тахминлар юртирилмоқда. Аммо ҳозирча клубда марказий ҳимоя чизиғига янги футболчи олиш режаси йўқ ва Жон Стоунз ҳамда Натан Аке каби жароҳатларга мойил ҳимоячиларнинг келажаги ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, яна бир янги ҳимоячи Витор Реис ҳақида ҳам алоҳида режалар бор. Айрим манбаларга кўра, Пеп Гвардиола уни ҳимоячи ярим ҳимоячи (defensive midfielder) сифатида синаб кўриш ниятида ва бу ролда уни клубнинг 21 ёшгача бўлган жамоаси орқали баҳолашни режалаштирган.




