Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Тошкентдаги автосалон масъулларига нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган мансабдор шахслар 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб беришни ваъда қилиб, 6 млрд, 169 млн. сўм тўлов пулини олдиндан олиб ўзларининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
“Ушбу автосалон масъулларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган”,
дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Uzdiplomat.uz таҳлилларга таянган ҳолда Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг бирламчи бозори иккиламчи бозорига қараганда барқарорроқ эканлиги ҳақида хабар берганди.
Аниқланишича, жорий йилнинг июнь ойида республикада автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга пасайган. Фаоллик йиллик ҳисобда 1,4 баравар қисқарган. Аммо бу қисман мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги назарда тутилган.