У бунга тезкор муносабат ҳам берган. Дунё давлатлари раҳбарлари уни қўллаб фикр билдиришмоқда. Таҳминий айбдорнинг сурати ҳам эълон қилинди.
ОАВда ёзилишича, митинг давомида ҳужумга учраган Трамп тезда қуролли хавфсизлик ходимлари томонидан ўраб олиниб, тахминан бир дақиқа давомида ётган ҳолда қолган. Ҳодиса юз берганида томошабинларнинг қичқириғи эшитилди.
Воқеа Республикачилар партиясининг президентликка номзодини тасдиқлашга бир неча кун қолганда содир бўлди. Таҳлилчилар отишма Трампнинг сайловолди кампаниясига ижобий таъсир кўрсатишини ёзишмоқда. Рейтингларда уни қўлловчилар сони ортгани кўзга ташланган.
Трамп касалхонага олиб кетилган ва ўзини «яхши» ҳис қилаётганини айтган. Ҳодиса пайтида ўнг қулоқ атрофидан қон оққан. У воқеага муносабат билдирар экан, Truth Socialдаги ўз саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:
«Мен дарҳол нимадир ғалати эканини билдим, ўқ овози ва ўқнинг терига текканини ҳис қилдим. Кўп қон кетди, нима содир бўлаётганини тушундим.
Мен Қўшма Штатлар Махфий Хизмати ва барча ҳуқуқ-тартибот идораларига тезкор ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман»деган у.
Шунингдек, у митингда ҳалок бўлган одамнинг оиласига ва жиддий жароҳатланган яна бир кишининг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Воқеадан сўнг дунёнинг бир қанча давлатлари етакчилари Трампга хайрхоҳлик билдиришди. Жумладан, Британия Бош вазири Кир Стармер, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Австралия Бош вазири Энтони Албанез, Украина президенти Владимир Зеленскийларнинг қўлловлари эълон қилинди.
Шунингдек, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ҳам ўз саҳифасида ҳолатдан афсусдалигини ва Трамга соғлик тилашини ёзиб қолдирди.
Тармоқларда таҳминий айбдорни суратлари тарқала бошлади.
Нью Йорк пост Томас Мэтью Крукснинг расмини эълон қилар экан, айнан у Дональд Трампга ўқ узганини айтмоқда. Томас 20 ёшда эди, у Трамп тарафдорлари билан учрашув ўтказилаётган жой яқинидаги бинонинг томига чиқиб ўқ узган ва натижада хавфсизлик кучлари снайпералари томонидан йўқ қилинган.
Таҳмин қилинишича, Томас битта ўзи ҳаракат қилган, ҳозирда унинг мотивлари ўрганилмоқда.