2025 йил 10 январь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакиллари ва АCCА (Association of chartered certified accountants)нинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўлинмалари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбир давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга “АССА Approved Employer” сертификати топширилди. 
Бу орқали Банкнинг талабалари ва аъзолари учун қўлланиладиган ходимларни тайёрлаш ва малака оширишнинг юқори стандартлари АCCА талабларига мувофиқлиги расман тан олинди.
Аккредитациядан ўтган иш берувчи бўлиш афзалликлари:
– ташкилотнинг иш берувчи сифатидаги обрўсини оширади;
– ташкилот брендининг ривожланишига кўмаклашади;
– иқтидорли кадрларни жалб қилиш имкониятини оширади;
– АCCА аъзоси бўлган ходимларга махсус имтиёзлар ва ресурслардан фойдаланиш имконини яратади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида АCCА ташкилотининг янги аъзоларини тақдирлаш ва унинг 120 йиллигига бағишланган тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори ўринбосари Сарвар Сафаров АCCАнинг барча (13 та) имтиҳонини инглиз тилида муваффақиятли топшириб, ташкилот аъзолигига қабул қилинган эди. 
Реклама ҳуқуқи асосида




