1. Ғазо радикаллашувдан холи, терроризм йўқ ҳудудга айлантирилади ва қўшниларига хавф туғдирмайди.
2. Ғазо аҳолиси учун қайта тикланади, чунки улар аллақачон етарлича азоб чеккан.
3. Агар томонлар ушбу таклифга рози бўлса, уруш дарҳол тугатилади. Исроил кучлари гаровдаги шахсларни озод қилишга тайёргарлик кўриш учун келишилган чизиққача чекинади. Шу даврда барча ҳарбий амалиятлар, жумладан ҳаво ва артиллерия зарбалари тўхтатилади, жанг чизиқлари эса тўлиқ босқичма-босқич чекиниш шартлари бажарилгунча музлатилган ҳолда қолади.
4. Исроил ушбу келишувни оммавий равишда қабул қилганидан кейин 72 соат ичида барча гаровдаги шахслар — тирик ёки ҳалок бўлганлар — қайтарилади.
5. Барча гаровдаги шахслар озод қилингач, Исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар фаластинликни ва 2023 йил 7 октябрдан кейин ҳибсга олинган 1700 нафар ғазоликни озод қилади. Ҳар бир исроиллик жасади қайтарилгани учун яҳудий давлати 15 нафар вафот этган ғазоликнинг танасини беради.
6. Барча гаровдаги шахслар қайтарилгач, қуролларини топширишга тайёр бўлган ҲАМАС аъзолари амнистия қилинади. Ғазодан чиқишни истаганлари эса бошқа мамлакатларга хавфсиз ўтиши мумкин бўлади.
7. Ушбу келишув қабул қилиниши билан Ғазо секторига тўлиқ миқёсдаги ёрдам дарҳол юборилади. Минимал даражада бўлса ҳам, ёрдам ҳажми 2025 йил 19 январдаги инсонпарварлик ёрдами бўйича келишувга мувофиқ бўлади. Бу инфратузилмани (сув, электр, канализация), шифохоналар ва нонвойхоналарни тиклаш, вайроналарни тозалаш ва йўлларни очиш учун зарур техника киритишни ҳам ўз ичига олади.
8. Ғазога ёрдам ва тақсимот жараёни икки томон томонидан тўсиқсиз, БМТ ва унинг агентликлари, Қизил Ярим Ой ҳамда ҳеч бир тараф билан алоқаси бўлмаган бошқа халқаро институтлар орқали амалга оширилади. Рафаҳ ўтиш пункти ҳам худди 2025 йил 19 январ келишуви доирасида белгиланган механизм асосида икки томонлама очилади.
9. Ғазо вақтинчалик ўтиш даври бошқаруви остида, сиёсатдан холи «технократ фаластинчилар» қўмитаси томонидан идора қилинади. Бу қўмита ғазоликларга кундалик хизмат ва маҳаллий бошқарувни таъминлаш учун масъул бўлади. Қўмита малакаи фаластинликлар ва халқаро мутахассислардан ташкил топади ва янги халқаро ўтиш органи — “Тинчлик Кенгаши” назорати остида фаолият юритади. Уни АҚШ собиқ президенти Доналд Ж. Трамп бошқаради, бошқа давлат раҳбарлари ва собиқ Буюк Британия бош вазири Тони Блэйр ҳам жараёнда қатнашади. Бу орган Ғазони қайта тиклаш учун молиялаштириш ва бошқарув механизмларини белгилайди, Фаластин маъмурияти ислоҳот дастурини якунлаб, хавфсиз ва самарали бошқарувни ўз қўлига олгунча фаолият юритади.
10. Трампнинг иқтисодий ривожланиш режаси доирасида Ғазони қайта қуриш учун Яқин Шарқдаги замонавий “мўъжиза шаҳарлар”ни яратишда иштирок этган экспертлар йиғилиши ташкил этилади. Турли халқаро гуруҳларнинг таклифлари, хавфсизлик ва бошқарув рамкалари билан уйғунлаштирилган ҳолда, иш ўринлари яратиш, имкониятлар ва келажак учун умид берадиган инвестицияларни жалб қилиш учун кўриб чиқилади.
II қисм
11. Махсус иқтисодий зона яратилади. Унга иштирокчи мамлакатлар билан келишилган имтиёзли бож ва кириш ставкалари қўлланади.
12. Ҳеч ким Ғазодан мажбуран чиқарилмайди, кетишни истаганлар эркин чиқиб кетиши ва қайтиб келиши мумкин бўлади. Одамларга қолиш ва яхшироқ Ғазони барпо этиш имкониятлари берилади.
13. ҲАМАС ва бошқа фракциялар Ғазо бошқарувида бевосита ҳам, билвосита ҳам, умуман ҳеч қандай шаклда иштирок этмайди. Барча ҳарбий ва ҳужумкор инфратузилма, жумладан туннеллар ва қурол ишлаб чиқариш иншоотлари йўқ қилинади ва қайта тикланмайди. Ғазонинг демилитаризацияси мустақил кузатувчилар назорати остида амалга оширилади. Бу доимий тарзда қуролларни йўқ қилиш, келишилган демонтаж жараёни, халқаро маблағ билан таъминланган “қуролни қайтариб олиш ва реинтеграция” дастурини ҳам ўз ичига олади. Буларнинг барчаси мустақил кузатувчилар томонидан тасдиқланади. “Янги Ғазо” фаровон иқтисодиёт қуришга ва қўшнилари билан тинч ҳамкорликка тўлиқ содиқ бўлади.
14. Минтақавий ҳамкорлар томонидан ҲАМАС ва фракцияларнинг мажбуриятларга риоя қилишини, “Янги Ғазо” қўшнилари ёки ўз халқига хавф туғдирмаслигини кафолатлаш механизми тақдим этилади.
15. АҚШ араб ва халқаро ҳамкорлари билан биргаликда Ғазода вақтинчалик Халқаро Барқарорлаштириш Кучини (ISF) яратади ва зудлик билан жойлаштиради. ISF Ғазо учун фаластинлик полициячиларни тайёрлайди ва уларга ёрдам беради, бу борада катта тажрибага эга бўлган Урдун ва Миср билан маслаҳатлашади. Бу куч узоқ муддатли ички хавфсизлик ечими бўлади. ISF Исроил ва Миср билан ҳамкорликда чегара ҳудудларини хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради, янги тайёрланган фаластинлик полиция кучлари билан биргаликда ишлайди. Мухим мақсад — Ғазога ўқ-дориларнинг кириб келишини тўсиш ва қайта қуриш hamда jonlantirish uchun tovarlarning tez va xavfsiz oqimini ta’minlashdir. Tomonlar o‘zaro kelishuv mexanizmini ishlab chiqadi.
16. Исроил Ғазони босиб олмайди ва қўшиб олмайди. ISF назорат ва барқарорликни таъминлагач, Исроил мудофаа кучлари (IDF) демилитаризация мезонлари, босқичлари ва муддатлари асосида — IDF, ISF, кафолатловчи томонлар ва АҚШ ўртасида келишилган ҳолда — чекинади. Мақсад — Исроил, Миср ва уларнинг фуқароларига хавф туғдирмайдиган хавфсиз Ғазо яратиш. Амалда IDF ўз назоратидаги ҳудудларни босқичма-босқич ISFга топширади, транзитсион ҳокимият билан келишувга биноан, Ғазодан тўлиқ чекинади. Фақатгина хавфсизлик периметри мавжуд бўлиб қолади, у ҳам Ғазо террор таҳдидидан тўлиқ ҳимояланмагунча давом этади.
17. Агар ҲАМАС бу таклифни кечиктирса ёки рад этса, юқоридаги чоралар, жумладан кенгайтирилган ёрдам операцияси, IDFдан ISFга топширилган “террор йўқ ҳудудларда” давом эттирилади.
18. Диний бағрикенглик ва тинч ҳамкорлик қадриятларига асосланган динийлараро мулоқот жараёни йўлга қўйилади. Бу фаластинликлар ва исроилликларнинг дунёқарашини ўзгартириш, тинчликдан олинадиган фойдаларни тарғиб қилишга қаратилган.
19. Ғазо қайта тикланиши ва Фаластин маъмурияти ислоҳот дастури виждонан амалга оширилгач, фаластинликларнинг орзуси бўлган ўз тақдирини белгилаш ва давлатчилик йўлини очиш учун ишончли шарт-шароит юзага келиши мумкин.
20. АҚШ Исроил ва Фаластин ўртасида тинч ва фаровон ҳамкорлик учун сиёсий истиқболни белгилаш бўйича мулоқот ўрнатади.




