Мўғулистон Президенти Уханагийн Хурексух Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати
маълум қилди.
Икки мамлакат кун тартибида конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари ўрин олган.
Шунингдек, маданий-гуманитар ва туризм алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинади. Халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Учрашув якунидан ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Мўғулистон Президенти ташриф доирасида икки мамлакат етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашуви ҳамда қатор бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Уханагийн Хурексух Хива шаҳрига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, 2016-2018 ва 2022-йилларда Моғулистон Президенти Ўзбекистонга келган.