Бу ҳақидаги шартнома ратификация қилинди.
Мазкур қонун октябрь ойида Олий Мажлис томонидан киритилиб, шу ойнинг ўзида сенат томонидан маъқулланган. Янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги қонун 2021 йилдан буён қабул қилинмай келинмоқда.
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди . 2023 йил 13 октябрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев рус тили бўйича халқаро ташкилот тузишни таклиф қилганди.
Ўша пайтдаги ҳужжатда ўзаро алоқалар ва халқаро ташкилотлар ҳамда форумлар платформаларида рус тилидан фойдаланиш мажбурияти тасдиқланган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, ушбу шартнома очиқ ва унга МДҲдан ташқари ҳам ҳар қандай давлат қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шу кунларда рус тилини билмайдиган мигрантларнинг болаларини мактабларга қабул қилишни тўхтатиш кераклигини айтган. У ўз талабини умумий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатилаётгани билан изоҳлаган. Медведевнинг давлат миграция сиёсати бўйича йиғилишдаги нутқи унинг “VKontakte” саҳифасида эълон қилинган.
“Кўпинча мактаблар ва бошқа таълим муассасаларига рус тилини билмайдиган болалар қабул қилинади. Натижада, умумий таълим даражаси пасаяди. Бу ҳаммага маълум ва бунга чек қўйиш вақти келди,” деган у.
Свердловск вилоятидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Игор Мороков рус тилини яхши билмайдиган мигрант болаларни ногирон болалар билан тенглаштиришни таклиф қилган. Унинг фикрича, бундай болалар ва уларнинг ўқитувчилари учун тегишли шароитлар яратиш керак.
2024 йил сентябрь ойида эълон қилинган “Известия” газетаси хабарига кўра, Россия Таълим вазирлиги мактаб ва болалар боғчаларига рус тилини яхши билмайдиган уч нафар мигрант боланинг синфга қабул қилиниши тавсия этилган. Ҳужжатда бу болаларни самарали ўқитиш ногирон болаларни ўқитиш каби қийин экани таъкидланган.
Миллий тикланиш партияси лидери Алишер Қодиров эса
«Ўзбекистонда рус тилини оммалаштиришга йўналтирилаётган самарасиз маблағлар Россиядаги ўзбекистонликларга рус тилини ўргатишга ишлатилса самараси кўпроқ бўлади»- дея муносабат билдирганди.