Халқ банки ва “Dune Group Development” ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда молия муассасаси матбуот хизмати.

Ушбу ҳужжат “Башкент – менинг орзуйим” лойиҳаси доирасида жисмоний шахсларга қулай шартларда ипотека кредитларини ажратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Меморандум доирасида Халқ банки томонидан таклиф этилаётган ипотека кредити орқали мижозларга “Башкент” турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш янада осон ва молиявий жиҳатдан қулай бўлади.

Мазкур англашув меморандуми аҳолининг замонавий, хавфсиз ва шинам уй-жойга эга бўлиш имкониятини кенгайтиради.
“Башкент” турар-жой мажмуаси — бу пойтахтимиз марказида жойлашган, барча деталлар мукаммал ўйланган, шинам ҳаёт учун яратилган, комфорт тоифасидаги замонавий турар жой лойиҳаси.

Кўпфункцияли турар жой мажмуаси экологик тозалик ва замонавий инфратузилмани уйғунлаштиради, бу ерда барча нарса ҳар бир яшовчи қулайлиги ва хавфсизлиги учун яратилган.
Реклама ҳуқуқи асосида




