Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшга етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда энг катта ёшли аҳоли Тошкент шаҳрида яшаса, энг ёш аҳоли Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.
2026 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши қуйидагича тақсимланган:
Тошкент шаҳри — 32,7 ёш
Бухоро вилояти — 31,1 ёш
Тошкент вилояти — 31 ёш
Навоий вилояти — 30,1 ёш
Фарғона вилояти — 30 ёш
Қорақалпоғистон — 29,8 ёш
Андижон вилояти — 29,5 ёш
Хоразм вилояти — 29,5 ёш
Наманган вилояти — 29 ёш
Сирдарё вилояти — 28,7 ёш
Самарқанд вилояти — 28,5 ёш
Жиззах вилояти — 28,4 ёш
Қашқадарё вилояти — 27,7 ёш
Сурхондарё вилояти — 27,4 ёш
Ўртача ёш мамлакат демографияси, меҳнат бозори ва ижтимоий сиёсат учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида ўртача ёшнинг юқори бўлишига меҳнат миграцияси, талабаларнинг кейинчалик пойтахтда қолиши ва туғилиш даражасининг нисбатан пастроқ экани таъсир қилиши мумкин.
Сурхондарё ва Қашқадарёда эса аҳоли ёшроқ бўлиб, бу ҳудудларда туғилиш кўрсаткичлари юқорилигича қолаётганини англатади.




