«Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарор ижросини таъминлаш Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланган.
Кичик ва ўрта тадбиркорликни молиялаштиришда қўшимча имкониятларни яратиш, таклиф этилаётган молиявий хизмат турларини кенгайтириш, шунингдек, исломий молиялаштириш салоҳиятини ошириш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида сарфланади.
– Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараккиёт банки ўртасида 2024 йил 18 апрелда «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий баркарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга жами 30 млн АҚШ доллари миқдорида ҳадли ва агентлик тўғрисидаги келишувлар;
– Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ (Ривожланиш учун ислом бирдамлик жамғармаси номидан) ўртасида 2024 йил 18 апрелда лойиҳани молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатта жами 10 млн АҚШ доллари миқдорида карз битими имзоланган.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида 0,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этади.
ИТБ нинг 30,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари лойиҳада иштирок этаётган «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ва 7,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга ресурс сифатида тақдим этилади
Ҳужжатда «ИТБ карз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар харажатлари иштирок этувчи тижорат банки, Компания ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади», деб қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом тараққиёти банки ва ОПК жамғармасининг 50 млн доллар маблағи доирасида келгуси 4 йилда 200 та боғча қурилиб 30 минг ўрин яратилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Маълумот учун, Ислом Тараққиёт банки билан лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошган, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда.




