Сенатор, “Ишонч” газетаи бош муҳаррири Ҳусан Эрматов “Йил танлови – 2024” нинг номинациялари бўйича ўз номзодларини айтиб ўтди.
“2024 йилнинг энг намунали вазирлиги”
– Йил якунланга қилинган ишлар ҳам сарҳисоб бўлади. Медиа соҳаси одамлари интернетда қайси вазирни ишини кўрсатувчанлиги яъни матбуот хизмати шунга қараб оғиб кетиб қоладиган жойимиз борда, бунда субъективликка эътибор беришимиз керак. Мен Рақамли технологиялар вазирлигини айтган бўлар эдим, чунки ушбу вазирликни бугунги қилаётган ишларидан эртанги кунимизни прогноз қилишимиз керак.
“2024 йилда энг ёмон ишлаган вазирлик”
– Ижтимоий тармоқларда маданият вазири кўп гап сўзларга сабаб бўлди. Мен маданият вазирини санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, лекин бу вазирлик қайсидир маънода ўзини юзини тополмаётган идорага ўхшаб қоляпти.
“2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги”
– Ҳар бир ҳудудни ўзига хослиги бор. Қайсидир инсон камтарроқ бўлиши мумкин, ўзини ишини кўрсатишга қизиқмаслиги мумкин, лекин биз кўпроқ пиар қилаётган, кўрсатиш ҳам керак аслида, лекин бу билан ижтимоий тармоқда кўрган нарсамизни ўзи билангина хулоса қилишдан қочишимиз керак. Шунинг учун мен у ёки бу вилоят раҳбарини ишлади ёки ишламади дейишдан ўзимни тийган бўлардим.
“2024 йилнинг энг фаол медиа лидери”
– Ҳар бир медиа вакили ҳозир медиа оламида ўзини сўзини айтишга ҳаракат қиляпти. Шу жумладан, биз ҳам шунга ҳаракат қиляпмиз. Мен «Ватан» журналини 2024 йилнинг воқеаси бўлди, деб айта оламан. Бу ерда жуда салоҳиятли одамлар ишлайди. Шахслар нуқтайи назаридан айтсак, мен фалончи деб айтишдан ўзимни тийган бўлардим.
“2024 йилнинг Йил одами”
– 2024 йилда жуда кўп одамларни кўрдик, биринчиси ўша олимпиадада Диёра Келдиёрованинг ғалабаси, бундан ташқари “Дунёнинг 100 аёл” рўйхатига кирган Дилором Йўлдошевани ҳам айтган бўлар эдим. Мана шу матонат эгаларини «Йил одами» деб айтган бўлар эдим.




