Марказий Осиё давлатлари мудофаа, ҳарбий техника учун ҳаражатларини оширмоқда. Мутахассислар бу вазиятни Украинадаги уруш билан боғламоқдалар. Бу ҳақида VOA таҳлилий мақола эълон қилди.
Сўнгги 30 йил ичида Россия Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳарбий техника етказиб берувчи асосий давлатлардан бўлган. Ҳозирда эса Туркия, Хитой ва АҚШ унинг ўрнини босмоқда.
Дунёдаги зиддиятларни ўрганувчи Стокгольм халқаро институти таҳлилларига кўра ўтган йили Қирғизистон, Қозоғистон Тожикистон давлатларининг мудофаа ҳаражатлари умумий 1.8 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон мудофаа ҳаражатларини очиқланмагани сабабли институт бу ҳақида ахборот бермаган. Шунингдек, Туркманистон бўйича ҳам маълумотлар йўқ.
Қозоғистоннинг ўтган йилги ҳарбий бюджети 259.7 млрд долларга тенг бўлган ялпи ички маҳсулотининг 0.5 фоизини ташкил этган. Қирғизистоннинг ҳарбий ҳаражатлари ялпи ички маҳсулотининг 1.5 фоизини ташкил этган. Яъни бу 13.9 млрд доллар ёки 208.5млн доллар демакдир. Тожикистон учун бу ЯИМнинг 1 фоизини яъни 12 млрд доллар ёки 120 млн долларни ташкил этган.