Uzdiplomat.uz 18 июлдан 25 июлгача бўлган вақтда ҳокимликлар томонидан чиқарилган ёпиқ қарорларни ўрганиб чиқди.
Унга кўра, Самарқанд вилоятида 117 та шахсга доир ёпиқ қарорлар қабул қилган бўлса, Хоразм вилояти 115 та ёпиқ қарор қабул қилган. Бу рақам Қашқадарё вилоятида 113 тани ташкил қилади.
Фарғона вилояти 107 та;
Бухоро вилояти 96 та;
Андижон вилояти 90 та;
Тошкент шаҳри 83 та;
Қорақалпоғистон Республикаси 77 та;
Наманган вилояти 73 та;
Тошкент вилояти 49 та;
Сурхондарё вилояти 47 та;
Навоий вилояти 44 та
Жиззах 40 та
Андижон вилоят ҳокимлиги бир кун ичида 17 та кетма-кет шундай шахсга доир ёпиқ қарорлар қабул қилган.
uzdiplomatʼ мухбири ёпиқ қарорларни изоҳлашни сўраб Адлия вазирлиги ходими Искандар Исломовга мурожаат этганда у бу ҳолатга муносабат беришни рад этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ёпиқ қарорларда коррупция ҳолати бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Унга кўра ҳокимлик вакиллари бундан айёрона фойдаланишмоқда.
«Мисол учун ҳокимликлар 10 та қарор чиқаради, уни 11 чисига шахсга доир маълумотларни қўшиб бутунлай қарорни ёпиб қўймоқда. Ҳамма нарса ҳам шахсга доир маълумотлар бўлавермайди. Лекин, ҳокимиятлар шахсга доир маълумотларни ошкор қилмасликни баҳона қилиб олиб қарорларини ёпишяпти. Чунки бу қарорларни кўпи коррупцияга етаклайди. Журналистларни камераларига бу тушиб қоладиган бўлса ҳокимият учун бу жуда катта минус бўлади», — деди Абдураҳмон Ташанов.
Uzdiplomat.uz ҳафта ичида энг кўп ёпиқ қарор чиқарган Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот котиби билан боғланганида, «шундай бўлиши керак», деган жавобни олди.
Президент шаффофлик, очиқлик ва ҳалолликни талаб этаётганда ҳокимлар ёпиқлик сари интилаётгандек.