Бугун, 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи билан қуйидаги ҳокимлар лавозимларидан озод қилинди:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туман ҳокими Утамбетов Узақберган;
2. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими Курбанов Данияр Розумбаевич;
3. Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов;
4. Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокими Соли Ҳамроев Фармонович;
5. Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов;
6. Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими Умрбек Жуманиязов;
7. Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Атажанов Камал Атабаевич;
8. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Сарвар Султонов;
9. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев;
10. Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими Азим Бозоров.
Шу билан бирга, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади.