Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати бўлган мазкур партия 2003 йил 3 декабрда ташкил топган. 2004 йил 1 январдан эса «ХХI аср» газетасининг илк сони нашр этилган.
Партиянинг янгиланган таркиби:
Хаитов Актам Ахмадович – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси. У 2019 йил 25 майда ушбу лавозимга сайланган. Хаитовдан аввал Якубов Бахтиёр Султонназирович ва С. Турдиев ушбу лавозимда фаолият кўрсатишган.
Якубов Бахтиёр Султонназирович – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар бўйича ўринбосари.
Шоумаров Дилшод Шавкатович – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг сиёсий-мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари, “Dimax саноат-савдо кўргазма бизнес маркази” кузатув кенгаши раиси.
Ходжаева Мавлудахон Исламовна – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўйича ўринбосари (Фракция раҳбари ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси.
Аслонов Абдулло Убайдуллоевич – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари, партия «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши раиси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари.
Ғиёсов Сардор Мунибиллаевич – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.
Маълумот учун, 2023 йил 10 июль – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди.




