Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Uzdiplomat.uz’га маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Сергели машина бозори реконструкция ишлари сабабли “Tashkent index” га кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур маълумотни рад этди.
“Ҳозирча машина бозорнинг кўчирилиши ҳақида маълумот йўқ. Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. “Tashkent index”да ҳам, Сергели туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳам бу бўйича ахборот мавжуд эмас”,
деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун, аввалроқ ҳокимлик “Қўйлиқ” бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини сабабли бозор ёпилишини маълум қилганди. Реконструкция даврида эса бозордаги тадбиркорларга ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириши айтилган.