55 йил асфальт кўрмаган кўчалар…
Халқ қабулхоналари, ҳокимликларга бир неча бор мурожаат қилинган. Натижа йўқ. Халқ аълал оқибат барчасига қўл силтаб қўйди.
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи фуқоролардан Uzdiplomat’га йўллар таъмирланмаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, Ибн Сино маҳалласи аҳли 300 метр узунликдаги йўлни таъмирлаб беришини сўраб бир неча маротаба мутасаддиларга илтимос қилишган, аммо улар сўровни рад этишган.
Мазкур маҳалла фуқароларининг айтишича, ҳокимликдан фақат зарурий автомашиналар билан таъминлашини билдирган. Таклифга рози бўлган мулозимлар пул йиғилганига қарамай ҳанузгача бу борада ҳаракатсиз.
Маҳаллий аҳолидан бири бу ҳақида шундай дейди:
«Йил 12 ой чанг, нотозалик қанча гапирсанг йўлда қолиб кетмоқда» деса, яна бири «лой-лаша, бизни эшитадиган раҳбарлар йўқ, эшитган раҳбарлар қочиб кетаяпти», дейди.




