Ўзбекистондан Англияга кетиш истагида бўлган фуқаролар сони 3 миллион нафарни ташкил этган. Даъвогарлар кўплиги сабабли техник носозликлар кузатилган.

Британияга ишга юборишда ариза топшириш учун қисқа муддат ажратилгани сабабли кўпчилик кира олмагани ва техник носозликлар кузатилганини ёзди. Нима сабабдан ҳужжат топшириш учун бор йўғи 3-4 соат вақт берилди? Бу муддатни узайтириш имкони йўқмиди?
Бугун АОКАда ўтган матбуот анжуманида Uzdiplomat мухбири шу савол билан мутасаддиларга юзланди.

Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қурбонов бунга жавоб берар экан, бу лойиҳа охирги 2 йил давомида агентлик билан Англия иш берувчиси томонидан ўрганилгани ва шартномага келинганини маълум қилди.

– Бундан олдинги йилларда ҳам камчиликлар хатолар кузатилган мана бу йилга биз олдинги йиллардан хулоса қилган ҳолда ишладик, тўғри «4 соат ёки 6 соат бўлди, кўпроқ қилиб қўйса бўлмасмиди?», деяпсиз, агентлик фақатгина иш берувчи қанча, қандай шароитда нимани айтса шуни ташкил қилиб беради. мана шунча ўтди, шунча бизга жойлашга ёрдам берасиз деса шуни таъминлаб берамиз. Ишга талабгорлар сони ҳам кўпайган, ҳозир 3 млнга яқинлашди. Биз ўтган йилги камчиликларни бартараф этиб, платформамизни мукаммаллаштирдик. Лекин бизда техник сабаб бўлди ва бир вақтнинг ўзида кўтара олмай қолди. Уларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда биз 6 соатдан узайтира олмадик. Лекин бу вақт масаласини узайтириш устида ишлаяпмиз, деб жавоб берди у.
Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 январь куни Буюк Британиядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун очилган рўйхатдан ўтиш натижалари Hops Labour Solutions томонидан бир ёқлама бекор қилинган.

Изоҳланишича, ушбу қарор Hops Labour Solutions томонидан қабул қилинган ва Миграция агентлигида уни ўзгартириш ваколати йўқ.




