Германияга қандай ишлагани бориш мумкин?
Германия ишчи мигрантларни оиласи билан таклиф қилувчи кам сонли давлатлардан. Аммо, бунинг учун сиздан нималар талаб қилинади?
Uzdiplomat мухбири Германияда хорижликларга олмон тилини ўргатиш маркази раҳбари Музаффархўжа Нуриддинхўжаев билан суҳбатлашди. Тадбиркор Музаффархўжа Тошкентда ҳам айни турдаги тил марказларини ташкил қилган. Суҳбат мавзуси Олмон юртига ишга боришни истаганлар усун маслаҳат ва тавсиялар юзасидан бўлди.
➖Германияда қайси касб вакилларига талаб катта?
➖Ҳужжатсиз ҳам иш топиш ва ишлаш имкони борми?
➖Ўзбекистонликлар олмон юртида йўл қўядиган энг қўпол хатолар?
➖Тил билиш қанчалар мухим ва қай даражада билиш керак?
➖Кимга қанча маош тўланади?
Германияда малакали ишчи кучига талаб катта
“Германияда кейинги 10 йил ичида тахминан 10 млн нафар ишчи кучи бозордан йўқолади. Уларнинг ҳаммаси пенсияга чиқиб кетади.
Ўтган йили Германияга 43 мингдан зиёд ҳамширалар борди. 47 мингдан зиёд бошқа касб эгалари борди. Германияда нонвойлар, ҳамширалар, қурилиш соҳаси ишчилари, ҳайдовчилар жудаям зарур”
Ўзбекистонликларга рақобатчилар ким?
“Германияда 400 минг ишчи кучи етишмайди дегани унинг ҳаммасини Ўзбекистондан олади дегани эмас. Рақоботчи давлатлар бор.
Булар: Ҳиндистон, Филиппин, Вьетнам, Тунис, Камбоджа, Мағриб, Таиланд, Колумбия, Миср, Туркия”.
Биздан Германияга бораман деган инсонлар немис тилини ўрганишади. У давлатда врач ёрдамчиси бўлиш учун 2,5 йил вақт керак.
Германияда ишлаш учун ҳунарманд ва усталарда қанчалик имконият бор?
“Германияда умумҳисоб мутахассис керак эмас. Бир касбининг моҳир устаси бўлиш лозим. Тилни камида Б1 даражасида билиш шарт. Сизга иш берувчи тил ўрганишга имконият бериши мумкин”
Ҳужжатсиз ишлаш имкони борми?
“Нафақат Германия балки, ҳар битта давлатда бу имконият бор. Лекин, барибир одам уйини соғинади. 6 ой Германияда ҳужжатсиз юрдингиз учиб кетаман десангиз бутун умр ёки кейинги 10 йилликда қайтиб кириш имкони берилмайди”.
Германияга ишга боришнинг афзалликлари ва ўзига хос қийинчиликлари ҳақида батафсил видеода томоша қилинг!




