Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
➖ Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Маълумот учун: Русланбек Давлетов 1980 йил Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий. 4 та олий таълим муассасаси (жумладан, 2001 йилда Буюк Британия Варвик университети, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси)ни тамомлаган.
2014–2016 йилларда Президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик хизматининг Сенат ва Қонунчилик палатаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори мудири бўлган.
Русланбек Давлетов 2017 йил августидан Адлия вазирлиги раҳбариятини
2022 йил ноябрида президент маслаҳатчиси этиб тайинлангунга қадар бошқарганн.
➖Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси раиси, „Ўзнефтмаҳсулот“ аксиядорлик жамияти раиси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси витсе-президенти, 2009-2017 йиллар— Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2017 йиллар— Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил 4 сентябрдан — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири сифатида ишлаган.
➖Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
➖Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.




