Тайван дипломати uzdiplomat мухбирига Ўзбекистонга боришда виза масалалари мураккаблигини айтмоқда
У Тайван одатий давлат сифатида қабул қилинса Жанубий Корея каби алоқалар ривожланиши мумкинлигини гапирди.
Прагада бўлиб турган uzdiplomat мухбири
Тайваннинг Чехиядаги расмий вакили Ке Лян-Руэйни Тайван Ўзбекистон алоқалари бўйича саволга тутди. Жаноб Ке Лян-Руэй давлатлар ўртасида виза масалаларини кўриб чиқиш мумкинлигини айтди.
Ке Лян-Руэй:
“Агар Тайван одатий давлат сифатида қабул қилинса, у Марказий Осиёда Жанубий Корея каби роль ўйнаши мумкин эди. Лекин Хитойнинг аралашуви ва тўсиқлари туфайли Тайваннинг Марказий Осиё билан муносабатлар ўрнатиши жуда қийин.
Лекин турли хил тўсиқлар ва чекловлар туфайли Тайван учун Марказий Осиё устувор йўналиш эмас. Шунинг учун, ҳукумат ва аҳоли бу имкониятлардан фойдаланиш учун қандай осонлаштирувчи чоралар кўриш кераклигини кўриб чиқиши лозим. Масалан, виза олишни осонлаштириш керак, чунки Ўзбекистон кўплаб маданиятлар учун очиқ мамлакат, аммо ташриф буюриш қийин.
Масалан, Жанубий Корея фуқаролари учун Марказий Осиё мамлакатларига бориш нисбатан осон, улар бизнес бошлаши ва одатий тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Аммо Тайван учун бу жараён мураккаб, виза олишнинг ўзи катта масала ва бу жуда кўп имкониятларни тўхтатиб қўяди.
Марказий Осиё маданий нуқтаи назардан Хитой маданияти билан боғлиқ, кўп ўхшашликлар бор. Масалан, Тайван миллий сарой музейида кўплаб қадимий хитой расмлари ва уларнинг Марказий Осиёдаги ўхшашликларини кўришингиз мумкин.
Ҳукумат ва аҳоли бу имкониятлардан фойдаланиш учун қандай осонлаштирувчи чоралар кўриш кераклигини кўриб чиқиши лозим. Масалан, виза олишни осонлаштириш керак, чунки Ўзбекистон кўплаб маданиятлар учун очиқ мамлакат, аммо ташриф буюриш қийин”, дейди жаноб Ке Лян-Руэй.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистон Тайванни Хитойнинг бир қисми сифатида қабул қилади. Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси паспортига эга бўлган Тайванликларгина визасиз кириши мумкин.
Маълумот учун, Тайванликлар (Тайван) Хитой Республикаси паспортига эга. Тайванда Хитой Халқ республикаси паспорти амалда эмас. Тайван бир неча йиллардан бери мустақил сайловлар орқали ҳукумат раҳбарларини сайлаб келади




