Сўнгги йилларда қурилиш кўрсаткичлари жадал ўсди, аммо инфратузилма ортда қолмоқда.
Канализация, алоқа тизими электр коммуникациялари бу қурилишлар кўламига жавоб бермайди. Нима учун қурилишда булар ҳисобга олинмаяпти?
Эспертлар тез орада Канализация тизимлари жиддий муаммога дуч келишини айтишган. Қурилишни чеклаш вақти келмадими?
АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтган матбуот анжумани давомида Uzdiplomat.uz мухбири мутасаддилардан шу саволларга жавоб сўради.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов ушбу саволга жавоб берар экан бу масала давлат раҳбари эътиборида эканлигини маълум қилди. –
«Муаммога ечим топиш мақсадида янги ташаббусга ҳам қўл урилган. Кўпчилик билади Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишлари бошланган. Коммуникация тармоқларини тўғри ташкил қилиш бўйича мамлакатимизда 55 га яқин Ўзбекистон массивлари шу мақсадда ташкил этилган. Шу ҳудудларда коммуникация тармоқларини тўғри ташкил этишга ҳаракат қилинаяпти, барча тармоқлар, газ тармоқлари ягона туннелдан ўтади. Бу жуда ҳам хавфсиз ва самарали ечим бўлади. 143 минг гектарли Тошкент шаҳрига қўшимча 20 минг гектарга кенгаяди. Бу қурилиш ишларида инобатга олиниб, максимал даражада коммуникация тармоқларини тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилиняпти»,- деди у.
Архитектура бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Худойназаров эса шундай изоҳ бериб ўтди:
Ташкил қилинаётган уй-жойларни аҳолига сифатли топшириш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Сабаби бизда ҳар қандай танланаётган массив уй-жойларимиз ҳудудлари бу транспортга яқин ва қулай бўлган ҳудудлар танланиб, ва шу асосда ишлар амалга оширилмоқда. Аввалги йилларда шахсий инвесторлар ўзларини ҳисобидан топширган бўлса, ҳозир ҳар қандай коммуникация тармоғи, йўл, инфратузилма объектлари давлатимиз эксплуатация қиладиган ташкилотлар ўзининг ҳисобидан қилмоқда. Бу нарса марказлашган иссиқлик тизими, канализация, сув, йўл газ, электр тармоқлари аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, фойдаланишга топширилмоқда.




