Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова талабаларни ётоқхонага жойлашнинг янги (анъанавий) ечимини таклиф қилди
Тошкентда талабаларни турар жой билан таъминлаш учун 60 та марказлар очилади
Талабалар сони ортмоқда аммо, ётоқхоналарчи? Ҳар йили талабаликка қабул қилинган ёшлар Тошкентда турар жой излаб сарсон бўлади. Талабалар ётоқхонаси муаммоси ўқув йили мавсумининг бош мавзусига айланиши урф бўлган. Мазкур масалани олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосари Дурдона Раҳимова талабаларни ётоқхонага жойлашда кўмаклашувчи марказлар ташкиллаштиришини маълум қилди.
Бу йили талабаларни турар жой билан таъминлаш учун шаҳар ҳокимлиги томонидан 60 та марказ очилади. Марказда 200 нафардан ортиқ кўнгилли, лидер ва волонтер ёшлар хизмат қилади. Бугунги кунда Тошкентда 29 та давлат олий таълим муассасалари мавжуд. Хабарда келтирилишича, Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотлар «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юкланди ва талабалардан ётоқхонага жойлашиш бўйича ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар қабул қилинади.
2022 йилда талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминлангани очиқланган. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилган.