Фермерлар тўлаган ортиқча маблағ қайтарилиши бўйича кўрсатма берилган
Аҳолига ортиқча тўлаган 2.5 млрд тўловини қайтаришни сўраган Рақобат қўмитаси энди фермер хўжаликларидан 2 752,1 млн сўм асоссиз маблағ олинганини аниқлади.
“ТЎРАҚЎРҒОН НЕФТЬ БАЗАСИ” МЧЖ томонидан дизель ёқилғисини 5 400 сўмдан етказиб берилиши лозим бўлсада, ҳақиқатда нарх (тариф)ларни ошириб қўлланилиши натижасида фермер хўжаликлари жами 2 752,1 млн сўм маблағни асоссиз тўлаганлар.
Шунингдек, биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фермер хўжаликларига сотиш орқали 826,5 млн сўм асоссиз маблағ олинганлиги ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолат Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, “OʻZBEKNEFTGAZ” АЖ ва “TOʻRAQOʻRGʻON NEFT BAZASI” МЧЖлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 239-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилган деб топилди ҳамда асоссиз олинган 3,5 млрд сўмдан ортиқ маблағларни қайтариш тўғрисида кўрсатма берилган.