БМТ Тараққиёт дастури тизимида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга Акико Фужии БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақида ташкилот ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Акико Фужии дунёда турли давлатларида БМТТДнинг раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистонга тайинланишидан олдин у Мальдив оролларидаги доимий вакил ҳамда Вьетнамда, Фижидаги кўп давлат идорасида (ўз ичига Фижи, Микронезия Федератив Давлатлари, Кирибати, Маршалл ороллари, Науру, Палау, Тонга, Тувалу ва Вануату давлатларини олади) ва Ямайкада доимий вакил ўринбосари бўлган. Унинг БМТТДдаги фаолияти Судан, Токио ва Покистонда ҳам муҳим лавозимларни ўзи ичига олади.
Акико Фужии етакчи раҳбар сифатида иқлим ўзгариши билан боғлиқ иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда, инқирозли ва зиддиятли вазиятларда кенг кўламли гуманитар ёрдамни бошқаришда, барча учун адолатли ва барқарор инсон тараққиётига эришиш учун бошқарув тизимлари бўйича маслаҳат беришда фаол иштирок этган.
Акико Фужиидан аввал БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска эди