Даврон Вахабов электромобиллар учун бож жорий қилиш таклифини оқлади ва Ўзбекистоннинг монополлашган автомобиль бозорини ривожланган давлатлар билан таққослади.
26 июль куни Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида электротехника ва автомобилсозлик соҳаларида фаолият юритадиган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилган. Унда Жиззах аккумулятор заводининг техник директори хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган аккумуляторлар учун утилизация йиғимини жорий қилишни сўраган эди. Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов ушбу масала атрофлича ўрганиб чиқилганини маълум қилиб, ўз хулосалари билан бўлишди. У Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга кўпгина давлатларда қўшимча божлар жорий қилинганини айтмоқда. Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотининг аъзоси ҳисобланган ушбу давлатларда нотариф божлар миқдори қуйидагича белгиланган:
🔺АҚШда автомобиль нархининг 102,5 фоизини,
🔺Европа Иттифоқи давлатларида — 38,1 фоиз,
🔺Туркияда 50 фоиз,
🔺Бразилияда 2024 йилда 10 фоизгача, 2026 йилдан эса 35 фоизгача.
Даврон Вахобовнинг мазкур таҳлилларига иқтисодчи блогер Отабек Бакиров қуйидагича фикр билдирди:
«Саналган мамлакат ва ҳудудлар дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари ҳисобланади. Бу бозорларнинг ҳар бирида Европа ва АҚШ мисолида ўнлаб, Туркия ва Бразилия мисолида камида ўнга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Яъни саналган бозорларда импортни ҳисобга олмаганда ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзида рақобат даражаси ҳаддан зиёд юқори. Масалан, Ваҳобов меҳр билан тилга олган Туркияда бозорда энг катта ишлаб чиқарувчи Renaultʼнинг улуши 25%га бормайди. Ўзбекистондаги монополлашган концентрацияни саналган бозорлардаги рақобат коэффициенти билан умуман солиштириб бўлмайди»
Шунингдек, иқтисодчи саналган мамлакатларда нотариф божларнинг миқдори палата раиси келтирган ва атайин қўрқинчли қилиб кўрсатилган рақамлардан анча фарқланишини ҳам ёзади.
Маълумот учун, Савдо саноат палатаси раиси Даврон Вахабов текстил саноатидаги йирик экспортчи тадбиркорлардан бўлган