Марказий Осиёда ҳуқуқ тартибот идоралари ногиронларга нисбатан қўлланилган жинсий зўравонликка қарши курашга тайёрми?
Equality Now ташкилоти ўтказаётган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳуқуқ тартибот тизимининг жинсий зўравонликка муносабати бўйича тадқиқотида бу масалага алоҳида урғу берилган. Тошкентда “Ниҳол” Нодавлат Нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистондаги ногирон аёллар ва қизларнинг аҳволи ва бу маълумотлардан одил судловга эришишни яхшилашда қандай фойдаланиш мумкинлигига эътибор қаратилди.
Equality Now лойиҳаси Евроосиё мамлакатлари бўйича маслаҳатчиси Жанет Ахильгова тадқиқот натижасида ҳар уч давлатда суд ҳуқуқ тизимининг бу йўналишдаги фаолиятида катта фарқ йўқлигини қайд эди.Таҳлил натижаларига кўра бир нечта муаммолар аниқланган. Булар:
- Жинсий зўравонлик билан боғлиқ қонунлар ва тартиб-қоидалар кўпинча ногиронларнинг алоҳида эҳтиёжларини ҳисобга олмайди, натижада процессуал шарт-шароитлар етарли эмас.
- Суд-психиатрия экспертизалари ёмон ўтказилиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларига жавоб бермайди.
- Ногиронлиги бўлган шахслар кўпинча жиноий одил судлов жараёнида самарали иштирок этиш учун оқилона ва процессуал шароитларни олмайдилар.
- Суд заллари, таржимонлар, махсус ёрдамчилар ва бошқа зарур жиҳозлар етарли эмас
- Процессуал муддатлар (масалан, аниқ шикоятлар беришда) мослашувчан эмас ва ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмайди, бу муддатларнинг ўтказиб юборилишига ва ишни кўриб чиқишга салбий таъсир кўрсатишига олиб келади.
- Ижтимоий босим ва стигма ногиронларнинг жинсий зўравонлик ҳақида хабар беришларига тўсқинлик қилади.
- Тергов ва суд жараёни билан боғлиқ харажатлар кўпинча ногиронлиги бўлган жароҳатланган одамлар учун қўллаб-қувватланмайди.
- Бундай ишлар билан шуғулланаётган ҳуқуқ-тартибот идораларида аёллар етишмайди.
- Суд қарорларини ижро этиш, жумладан, компенсация тўлаш муаммоли бўлиб, кўпинча ногиронлиги бўлган жабрланганларга фойда келтирмайди.
- Ногиронлиги бўлган шахсларни, айниқса, аёллар ва қизларни институционализация қилиш муҳим масаладир.
- Одил судловга эришиш йўлидаги тўсиқлар ногиронларнинг суд биноларида ёки суд жараёнларида иштирок этишига тўсқинлик қилади ёки чеклайди. Йирик шаҳарлардан ташқарида кўплаб суд биноларига кириш мутлақо мумкин эмас.
Жанет Ахильгованинг қайд этишича, судьялар ва адвокатларнинг мустақиллиги бўйича махсус маърузачи Ўзбекистонга ташрифидан сўнг суд жараёнларининг очиқлигидан алоҳида хавотир билдирган. Жумладан, сурдо-таржимонлар сонининг етарли эмаслиги, суд ҳужжатлари, жумладан, сенсорли, интеллектуал ёки ногиронлар учун осон бўлган очиқ форматдаги қарорларнинг йўқлиги ҳам шу муаммолар сирасига киради
Ташкилот Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистонда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан бир қанча таклифларни ҳам илгари сурган: - Ногирон аёлларнинг алоҳида эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда жиноий иш юритиш жараёнида тегишли асосли ва процессуал шароитларни таъминлаш;
- Суд-психиатрия экспертизасининг заруратини ва улардан ногиронларнинг одил судловга киришини рад этиш учун фойдаланилмаслигини текшириш;
- Ногирон аёлларга мослаштирилган суд заллари, ихтисослаштирилган ёрдамчилар ва сўроқ пайтида психологик ёрдам каби зарурий оқилона ва процессуал шароитлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
- Стрессни камайтириш учун сўроқларнинг сонини камайтиринг;
- Суриштирув ва таҳлиллар давомида барқарор, қўллаб-қувватловчи муҳитни таъминлаш;
- Муддат ўтиб кетишининг олдини олиш учун ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда процессуал муддатларни ўзгартириш;
- ногирон аёллар ишларига ихтисослашган давлат ҳимоячилари сонини кўпайтириш;
- Ногирон аёлларнинг эҳтиёжлари бўйича адлия ходимларига махсус тренинглар ўтказиш ва уларнинг бундай ишларни самарали бошқаришга тайёрлигини таъминлаш;
- Аёл офицерлар сонини кўпайтириш кабилар ташкилот ҳисоботида қайд этилган.
Ҳуқуқшунос Мадина Турсунова лойиҳа доирасида жуда оғриқли масала ўрганилганини ва бу ҳақида кам гапирилишини айтиб ўтди. “Ниҳол” ННТ экспертининг таъкидлашича ногирон аёллар жинсий зўравонликка кўпроқ дучор бўлишади.
- Биз биламиз шаҳвоний зўравонлик муаммоси ҳар бир жамиятда бор, албатта Ўзбекистонда ҳам ва бу ҳолатга кўпинча аёллар ва қизлар учрайди,- дейди Мадина Турсунова. – Аммо бизда бу мавзу жудаям кам гапирилади. Кам муҳокама этиладиган яна бир аҳолимиз қатлами бор, бу ногиронлиги бўлган аёллар ва қизлар ҳисобланади. Улар объектив факторларга кўра кўпроқ бундай зўравонликка учраши мумкин. Чунки уларни ҳолати бошқача, уларнинг муайян равишда имкониятлари чекланган бўлиши мумкин. Ногиронлиги бўлган шахслар ёрдам олиш ва ёрдам сўраш имконияти ҳам чекланган. Афсуски, Ўзбекистонда қандайдир тадқиқотлар ва мана шундай ногиронлиги бўлган аёллар ва қизларга нисбатан бўлган зўравонлик статистикалари мавжуд эмас. Чунки бизда кўпинча бундай ишлар ёпиқ суд залларида кўрилади. Улардан маълумот олиш имконияти йўқ. Бундан ташқари жинсий зўравонлик ёки жиноий ишлар бўйича статистикада жамиятнинг қайси қатламига тегишли бўлган қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Биз фақатгина умумий қандайдир миқдордаги жиноий ишларни кўришимиз мумкин ёки ҳимоя ордери шунча аёлларга берилганини биламиз. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўтказилган тадқиқотда муайян қийинчиликлар бўлди. Чунки, бу муаммо ёритилмагани учун, ОАВ да кам гапирилгани учун, статистик маълумотлар йўқ бўлгани учун маълумотлар жудаям кам. Шунинг учун холис маълумотлар йиғиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар билан интервьюлар ўтказилди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар, судялар прокурорлар учун махсус саволлар ишлаб чиқилди ва улар мана шу саволларга жавоб беришди. Шу орқали кам бўлсаям лекин қандайдир маълумотларга эришдик, дейди у.
Ҳозирги кунда бу тадқиқот қайта ишловда уни эълон қилиниши январь ойида кутилмоқда.




