ЙИЛ ТАНЛОВИ
« Энг фаол вилоят ҳокими»
«Энг намунали вазирлик»,
«2024 йилнинг етакчи партия етакчиси ва партияси»,
«2024 Йилнинг энг фаол матбуот котиби»(I)
«2024 Йилнинг энг фаол матбуот котиби»(II)
«2024 Йилнинг энг фаол матбуот котиби» (III),
«Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»(I)
«Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»(II)
«2024 Йилнинг энг яхши телеканали»,
«2024 Йилнинг энг намунали банки»,
«2024 Йилнинг энг интеллектуал блоги»(I),
«2024 Йилнинг энг интеллектуал блоги»(II),
«2024 — Энг самарали ишлаган тизим»,
«Халқ эътироф этаётган энг намунали мулозим»,
«2024 Йилнинг энг яхши ижтимоий сиёсий нашри»,
«2024 Йилнинг энг яхши интернет нашри»
Жорий 2024 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизимда очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида анъанавий «ЙИЛ ТАНЛОВИ» эълон қилинмоқда.
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Танлов ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерлар эътирофи асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали шаҳар», «Энг намунали туман», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти», «2024 йилнинг етакчи партияси», «Энг фаол депутат», «Йилнинг медиа лидери», «Йилнинг энг намунали матбуот котиби» ҳамда йил давомида халқнинг ишончини қозонган тижорат банклари каби номинациялар бўйича сараланади. Шунингдек, «ЙИЛ ОДАМИ» эълон қилинади.
КИМЛАР ҚАТНАША ОЛАДИ?
Диққат қилинг! Мазкур танловга йил давомида оммавий ахборот воситаларида фаолияти кенг ёритилган, халқнинг кундалик турмушида кўп бора дуч келинадиган, жамоатчилик томонидан эътироф этилаётган тизимлар саралаб олинади.
1. Вазирлик, қўмита, уюшма ва агентликлар;
2. Жамоат ташкилотлари;
3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари;
4. Олий ўқув юртлари, тижорат банклари…
ТАНЛОВДА ҚАНДАЙ ИШТИРОК ЭТИШ МУМКИН?
Танлов иштирокчиларининг рўйхати доимий тарзида UzDiplomat.uz ахборот портали томонидан расмий сайт ҳамда Телеграмдаги «Uzdiplomat» расмий канали да эълон қилиб борилади. Бунда жамоатчилик томонидан рўйхатда кўрсатилган иштирокчиларга овоз берилади.
ТАНЛОВ ҚАНДАЙ ЎТАДИ?
Танлов жамоатчилик сўровномаси ҳамда журналист ва блогерлар танлови асосида уч босқичда бўлиб ўтади.
I босқич:
«Энг намунали туман-шаҳар», «Энг намунали Олий таълим» номинацияларида Ўзбекистон Республикасининг барча туман ва шаҳар ҳокимлари, барча давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари иштирок этади. Сўровномада ҳар бир йўналишдан энг кўп овоз тўплаган 1 та шаҳар ва 3 та туман ҳокимлари ҳамда энг яхши таълим даргоҳи бўлган давлат ва нодавлат институт ва университетлардан энг кўп овоз тўплаган 5 тадан (жами 10 та) даргоҳ кейинги босқичга чиқади.
Бунда жамоатчилик сўровномаси асосида тўплаган овозлар ҳамда журналист ва блогерларнинг «Энг намунали туман-шаҳар», «Энг намунали Олий ўқув юрти» деб эътироф этган танлови муҳим ўрин эгаллайди.
II босқич:
Вазирлик, қўмита, уюшма, агентлик ва жамоат ташкилотлари ҳамда банклар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари қатнашади. Шунингдек, биринчи босқичга чиққан шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда олий ўқув юртлари иштирок этади.
Ҳар бир йўналиш бўйича UzDiplomat.uz’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали энг кўп овоз тўплаганлар учинчи босқичга ўтади.
III босқич:
Бу асосий босқич бўлиб, биринчи ва иккинчи босқич ғолибларининг энг муносиблари курашади, улар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида аниқланади.
НАТИЖАЛАР ҚАЧОН ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ?
Янги йил арафасида 2024 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳокимликлари, шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари эълон қилинади. Барча совриндорлар махсус сертификат, танлов рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
UzDiplomat.uz ахборот портали ва Телеграмдаги «Uzdiplomat» расмий канали ни кузатиб боринг!
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун Телеграмдаги @uzdiplomatbot’га ёзинг ёки (+99893 571-72-35) телефон рақамига қўнғироқ қилинг.




