ИнфинБАНК корпоратив мижозлари учун янги имконият: Дибанк хизмати
Дибанк фойдаланувчилари энди ИнфинБАНК хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
ИнфинБАНК ва Дибанк ҳамкорлиги йирик корхоналар ва тадбиркорлик субектлари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради. Бугунги кунда банк ишларига рақамли ечимларнинг интеграциялашуви мижозларга одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қилиши мумкин. Бу эса нафақат ходимларнинг вақтини тежайди, балки инсон омилини ҳам йўққа чиқаради – энди хато қилиш имконсиз. Бу каби инновацион ечимлар қоғозбозлик ҳажмини камайтиради.
Дибанк хизмати мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва Дидох бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради.
Энди ИнфинБАНК мижозлари тўлов операцияларини осон ва самарали амалга ошириш учун Дибанк хизматининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. 1C ёки Дидох орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади.
ИнфинБАНК учун устувор вазифалардан бири молиявий операциялар хавфсизлиги ҳисобланади. Дибанк билан ҳамкорлик эса маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий стандартларига тўлиқ мос келади ва барча тўлов транзакцияларининг ишончли бажарилишини таъминлайди, – дейилади ИнфинБАНК изоҳида.
Ушбу хизматга кириш учун сиз 1C ёки Дидох дастурида Дибанк ҳисобини яратишингиз ва тизимга ИнфинБАНКни қўшишингиз керак бўлади. Шундан сўнг сиз қуйидаги имкониятларни амалга оширишингиз мумкин бўлади:
- Тўлов ҳужжатларини (выписки) юклаб олиш
- Ходимларнинг шахсий ҳисобларини юклаш
- Тўлов ҳужжатларини юбориш
- Иш ҳақи варақаларини юбориш
Дибанк қулай ва оддий интерфейсни таклиф этади ва натижада молиявий бошқарув жараёни соддалашади. Фойдаланувчилар ўзларига керакли амалларни осонгина топишлари ва операцияларни бажаришлари мумкин. Шу билан бирга, сервис махсус Телеграм каналда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатади.
ИнфинБАНКнинг Дибанк билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қарори, тадбиркорлар ишини осонлаштиради ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширади. Банк жамоаси корпоратив мижозлар учун бундай фойдали имкониятлар яратишда давом этади.