Россия икки давлатни ўзаро рублда савдо қилишга таклиф этмоқда. Иқтисодчи
Тўлқин Бобоқуловнинг айтишича, бу Ўзбекистон учун бир қанча хавфларни юзага чиқаради.
Биринчиси, Ўзбекистон ташқи қарзини АҚШ долларида, евро ва Япония иенида тўлайди. Ташқи қарзни тўлаш учун эса мамлакат фақат юқоридаги 3 турдаги валютани топишдан керак;
Иккинчиси, Россияга қўлланилаётган кетма-кет санкциялар ортидан яқин келажакда рублнинг кескин тушиб кетиш хавфи бор;
Учинчиси, Федерация валюта фонди олдидаги мажбуриятларини бажара олмаслиги мумкин.
Иқтисодчининг фикрига кўра, Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Федерация Ғарб санкцияларидан кейин молиявий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган. Чунки дунёдаги етакчи еттита валютанинг барчаси Россияга қарши санкцияга қўшилган.
Ҳукумат етакчи валюталарни олиши имкони бўлмаганидан ва халқаро молиявий бозорларига киритилмагандан кейин, Федерация ўзининг ҳамкорлари — Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон каби мамлакатлар билан миллий валюталар билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлмоқда
-деди у.
Агар Россия иқтисодий кризисга кирса, Хитой унга ёрдам бера олмайди. Бунга эса иккита сабаб бор.
Биринчи сабаб Россия Хитой учун асосий ташқи ҳамкор ҳисобланмайди. 2023 йил якуни бўйича Хитойнинг ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши бор йўғи 4% ташкил қилган. Хитойнинг эса 6 триллион долларлик ташқи савдоси бор.
Иккинчи сабаб, Хитойнинг 2023 йилги экспортининг 1/3 қисми Америка ва Европа Иттифоқи давлатларига тўғри келади. «Хитойга санкция қўллаймиз, масала аллақачон ҳал бўлди»,- демоқда Блинкен. Агар АҚШ Хитойга санкция қўлласа, Европа Иттифоқи давлатлари бунга қўшилади. Европа Иттифоқи қўшилгандан кейин иккита бозор ёпилади ва тўғридан тўғри Канада бозори ҳам ёпилади. Австралия ва Япония бозори ҳам ёпилади. Натижада Хитойда минглаб қурилган экспорт қилиш мўлжалланган заводлар синади. Хитой аниқ банкрот бўлади. У ерда оғир вазият бошланади, ҳатто бу жанжалга айланиб кетиши ҳам мумкин. Бу Хитой коммунистик партиясига ҳам жиддий хавфни келтириб чиқаради
деди иқтисодчи.
Бобоқуловга кўра, Хитой Россия учун буни қилмайди.