Ўзбекистон апрелдан бери Қозоғистонга 3,9 миллиард куб метр сув берган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов маълум қилган.
«Ўзбекистон Қозоғистонга олти ой давомида 3,7 миллиард куб метр сув жўнатишига келишиб олинган эди. Ўзбекистон томони белгиланган ҳажмни 4 ой ичида бажариб бўлган»,- деган у.
Нуржан Нуржигитовнинг айтишича, суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга 1 миллиард куб метрга яқин сув юбориши кутилмоқда.