Хоразм вилоятининг маҳалла раислари эндиликда раҳбарият топшириғини блокнотга эмас, планшетга қайд этадиган бўлди.
Маҳалла ходимларини эрталаб соат 7:00 да мадҳия айтишга мажбурлаган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Хоразмдаги маҳалла раисларини планшетлар билан таъминламоқда.
Бунинг учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари бюджетидан Хоразм вилояти 531 нафар маҳалла раисларининг ҳар бирига 2.8 миллион сўмлик планшет сотиб олинган.
Раислар қулайлиги учун ажратилган умумий маблағ 1.5 миллиард сўмни ташкил этади.
Мазкур маблағ сарфини аниқлаган журналист Нодирдек Нортўраев “энди раислар планшет ишлатишни ўрганиб олишса бўлди”, дея киноя қилмоқда.