Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси фоизи 2023 йилда 12,5 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ банки Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди.
Жамғарма 2022 йил учун ҳам 12,5% ни ташкил қилган эди. Умуман олганда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари қолдиқларига қўшиладиган фоиз йилдан йилга камайиб бормоқда.
Халқ банки маълумотларига кўра, аҳоли пенсиясига:
2018 йил учун – 14,4%;
2019 йил учун – 15,3%;
2020 йил учун – 11,2%;
2021 йил учун – 10% миқдорида қўшимча маблағ тўланган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби Халқ банкидан чиқарилиши кераклигини ёзган. Унинг фикрича, миллионлаб ўзбекистонликларнинг иш ҳақидан йиғилиб бориладиган шахсий пенсия жамғармаларининг асл моҳияти йиғилаётган маблағларнинг қийматини оширишда, йўқотишда эмас.
Ўзбекистонликлар мажбурий равишда Халқ банкида сақлаб келаётган шахсий пенсия жамғармалари эса аксинча, йилдан йилдан қийматини йўқотиб, сув пулига айланиб бормоқда. Банк жамғармаларга фоиз ҳисоблашни тўлиқ тўхтатган. Бунданам ёмони банк шахсий жамғариб бориладиган пенсия бўйича бирон марта ҳисобот бермаган.
деган Бакиров.
Халқ банки Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Зафар Азимов эса кўплаб фуқаролар ўзларининг жамғариб бориладиган пенсиясидан қанча маблағ йиғилганини ҳам билмайди.
«Ишлаган йилларингиз давомида қанча миқдорда жамғариб бориладиган пенсия йиғилганини «Хазна» иловаси орқали билиб олиш мумкин», –
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти нима?
Ўзбекистонда 2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча равишда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилган. Жамғармалар билан ишлаш ҳуқуқи эса фақатгина Халқ банкига берилган.
«Бу пулларни Халқ банки тасарруф қилади, ишлатади ва жамғариб борилаётган пулнинг сақланишига, кўпайишига жавоб беради. Ўтган йили Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 12,5 % ҳисобида тўлаб берилган. Шунинг учун ҳам фуқаролардан ҳар йили «Хазна» иловаси орқали ўз жамғармаларини текшириб боришни ва пулларни олишини тавсия қиламиз»,
деди Халқ банки Бошқарув Раиси биринчи ўринбосари.
Халқ банки шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича фоизларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоблаб қўшади.
Фоиз ставкаси Халқ банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб, жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.