Энди Новосибирскда меҳнат мигрантларига болалар боғчаларида ишлаш тақиқланди.
Аввалроқ такси ва чакана савдо соҳаларида ҳам чекловлар киритилганди.
Новосибирск вилоятининг губернатори Андрей Травниковнинг тегишли қарорини ҳудуд матбуот хизмати эълон қилган.
Қарорда 2025 йил учун чет эл фуқароларини патент асосида меҳнат фаолиятига жалб қилишга тақиқ қўйилган соҳалар белгиланган. Улар орасида ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг чакана ва махсус дўконлардаги савдоси, такси хизматлари ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомашиналар бошқаруви, шунингдек, болалар боғчаларидаги таълим хизматлари ҳам мавжуд.
Қарорга кўра, тадбиркорлар янги ҳужжат кучга кирганидан кейин икки ой ичида чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича талабларга мослашишлари керак.
Бундан аввал, 2024 йил учун вилоятда чет эл фуқароларининг таксида ва чакана савдода ишлашлари тақиқланган эди. Янги ҳужжат ушбу тақиқни 2025 йилга узайтириб, болалар таълим муассасаларида ҳам меҳнат мигрантларини ишлашларини чеклади.




